Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими билан автотранспорт воситаси бошқарувчиси ўртасидаги ҳолат юзасидан расмий маълумот. 

2019 йил 10 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри худудидаги «Гузор-Бухоро, Нукус-Бенеў» автомобиль йўлининг 767,5-768 км. оралиғида оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.

Йўл транспорт хордисасини содир қилиб, воқеа жойидан яширинган автотранспорт воситасини қидириб топиш ва содир этилган жиноятни фош этиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вазирликнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва соҳавий хизматлари томонидан тегишли суриштирўв ишлари амалга оширилмоқда.

2019 йил 11 октябрь куни соат 11:30 ларда воқеа жойи тезкор гуруҳ ходимлари томонидан такрорий ўрганиб чиқилаётганида, шу ерда жойлашган “Граф” тойхонаси олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдаларга йўл бермасдан “Матиз” русумли давлат рақами 95 189 ТТD бўлган атомашинаси катта тезликда ўтиб кетганлиги сабабли, уни тартибга чақириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ходими капитан У.Айтмуратов орқасидан кўзатиб бориб, Нукус шаҳри “Наўқанбоғ” МФЙ худудида тухтатиб, унинг содир этган хуқуқубузарлигини айтиб, ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганида, ушбу атотранспорт воситаси бошқарувчиси ҳужжатларини тақдим қилмасдан, ходимнинг қонуний талабларига буйсунмасдан ўзаро бўлаётган воқеани ўзининг уяли телефонига тасвирга олган. Капитан У.Айтмуратов шу худудга дислокация бўйича бириктирилган ЙПХ инспекторларини чақиртириб, қўшимча кўч олиб келиш учун кетиб, айланиб келганида д.р. 95 189 ТТD бўлган “Матиз” русумли автомашинаси воқеа жойидан кетиб қолганлиги аниқланган.

Капитан У.Айтмуратов томонидан мазкур давлат рақами . 95 189 ТТD бўлган “Матиз” русумли атомашинаси ООО “АBRAMOVICH TRANS” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли, Нукус шаҳри “Наўқанбағ” МФЙда яшовчи, 1996 йил туғилган фуқаро, Мамбеткаримов Жаңабай Хожамурат уғли эканлиги аниқланиб, унинг ҳатти-ҳаракатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Фуқаро, Мамбеткаримов Жаңабай Хожамурат уғли ўзининг уяли телефонига тасвирга олинган капитан У.Айтмуратов билан ўзаро муносабатини ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ушбу видео тасвир урганиб чиқилганида, фуқаро Мамбеткаримов Жаңабай Хожамурат уғли  ички ишлар ходими мени урди деган холати ҳамда капитан У.Айтмуратов фуқаро Ж.Мамбеткаримов автомашина эшигини очмаганлиги ва ҳужжатларини тақдим қилмаганлиги сабабли жаҳл билан автомашина ойнасини синдириб очаман деган сўзлар айтган, лекин ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилмасдан воқия жойидан  кетиб қолган.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги